Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда кучли сел оқибатида икки киши ҳалок бўлди
6.06.2019 14:21,  
11

Панжикент шаҳри яқинида юз берган сел тошқини оқибатида икки нафар киши ҳалок бўлди ва бир нафар киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда РИА Новостига матбуот анжуманда фавқулодда вазиятлар бўйича қўмита бошлиғи Умида Юсуфи маълум қилди.  

“Рўзи-Обнок қишлоғида табиий офат оқибатида Душанбеда истиқомат қилувчи икки нафар киши ҳалок бўлди. Улар қариндонлар олдига меҳмонга келишган экан. Ҳозирги вақтда бедарак йўқолган 55 ёшли эркакни қидириш ишлари олиб борилмоқда”, - деди ФВҚ вакили.

Воқеа жойида Панжикент ФВ бўйича комиссия ва қутқарувчилар ишламоқда.

Тожикистонда бир неча кун давомида кучли ёғингарчиликлар бўлиб ўтди. Бу сел тошқинларини келтириб чиқарди. Рудаки тумани Оби қишлоғида сел тошқини оқибатида 80 та хонадонларни сув босди.

Бундан ташқари, сел экин майдонлар ва автомобил йўлларга шикаст етказди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан