Тожикистонда даҳшатли совуқ бўлиши кутилмоқда

Тожикистонда даҳшатли совуқ бўлиши кутилмоқда

Тожикистонга ўта кучли совуқ об-ҳаво кутилмоқда, деб хабар қилди Спутник.

“Душанбеда кечаси ҳаво даражаси минус 3 гача пасаяди. Кундузи 5-7 даража. Шарқ томонда Тоғли Бадахшон автоном вилоятида кечаси минус 29-34 даража, Булункул туманида кечаси минус 47-49 даража, кундузги вақтда эса минус 16-21 даража бўлиши кутилмоқда”, — дейилган хабарда.

Ўтган дам олиш кунлари Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво бўлди: шанба куни 5-7 даража, айрим жойларда 8-10 даража илиқ бўлди. Кечаси эса 0-2 даража кузатилди.