Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент аэропортида бемор тез ёрдам машинасига йўл берилмагани сабаб вафот этди
8.10.2019 14:05,  
728

Тошкент аэропортида 60 ёшли бемор тез ёрдам машинасига йўл берилмагани сабаб вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

“Жорий йил 11 сентябрь куни эрталаб соат 07:25да Тошкент халқаро аэропортидан Call марказга 60 ёшли кишининг соғлиғи ёмонлашиб, ҳушидан кетгани ҳақида чақириқ тушади. Бу маълумот зудлик билан Яккасарой туманидаги 10-бўлимга етказилган. Орадан 1 дақиқа ўтиб, яъни, соат 07:26да “Тез ёрдам” бригадаси чақириқ жойига отланади. Бироқ, Яккасарой тўйхонаси ёнидаги йўл тиқилинч бўлгани сабабли “Тез ёрдам” 5-6 дақиқа туриб қолади. «Тез ёрдам» машинасининг чироғи ёниб, чақириқ сигнали янграб турса-да, машинага йўл берилмайди”, - дейилади хабарда.

Тез ёрдам манзилга етиб борганида аэропорт шифокорлари беморга тиббий ёрдам кўрсатаётган экан. Тез ёрдам шифокорлари ҳам дарҳол ишга киришади. Беморда ўпка-юрак реанимацияси муолажалари ўтказилади. Бироқ, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан бемор вафот этади.

“Бунга аксарият ҳолатда йўлларда тез ёрдам машинасига йўл берилмаслик ҳам сабаб бўлмоқда.Тараққий этган хорижий давлатларда тез ёрдамга йўл бўшатиб бериш бўйича ҳайдовчиларда шахсий масъулият жуда юқори. Биз эса йўлларда кўпинча бунинг аксига гувоҳ бўламиз. Машина чақирув сигналини ёқиб турса-да бунга парво қилмайдиган ҳайдовчилар ҳам йўқ эмас”, - дейди дейди Шошилинч ва тез тиббий ёрдам масалалари бўйича маҳаллий координатор Обиджон Дилмуродов.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу каби ҳолатларни олдини олиш учун ҳайдовчиларни тез ёрдам машинасига йўл беришга чақирган.

“Шу ўринда, ҳайдовчиларга мурожаат қилиб шуни айтмоқчи эдикки, қадрли ҳайдовчилар, ёнингизда чироғи ва чақирув сигналини ёқиб келаётган «тез ёрдам» машинасининг кўмагига, балки сизнинг яқинларингиздан бири кўз тутиб тургандир. Тез ёрдам ошиққан манзил сизнинг хонадонингиз бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас-ку. Қолаверса, кимнингдир фарзанди, отаси ёки онаси, жони-жигарининг ҳаёти қил устида турган бўлиши, сиз озгина ҳиммат қилиб, тез ёрдамга йўл берсангиз бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолишдек катта савобга шерик бўлишингиз мумкин”, -дейилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан