Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент бўйлаб 50 мингдан ортиқ камералар, 112 қисқа рақами ва «ақлли» автотураргоҳ хизмати жорий этилади
7.01.2020 12:57,  
348

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, фавқулодда хизматлар учун ягона қисқа рақам ишга туширилиши “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Лекин бу қачондан бошланиши бўйича аниқ сана маълум қилинмаган.

Тошкент шаҳрида жорий этилаётган “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси 2023 йилгача бутун республикани қамраб олиши режалаштирилган. Умумий 112 қисқа рақамини жорий этиш лойиҳанинг бир қисми, холос.

Биринчи босқичда 2019-2020 йилларда Тошкент шаҳрида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасининг ягона технологик платформасини яратиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Фото: mitc.uz

Шу асосда Тошкент шаҳридаги барча қисқа рақамли тезкор навбатчилик — 101, 102, 103, 104, 1050, 1055 хизматлари Ягона вазиятлар марказига жамланади ҳамда умумий “112”-навбатчилик хизмати доирасида фаолияти ташкил этилади.

Бундан ташқари, ижтимоий соҳа, маданият, туризм объектлари, вокзал ва бозорларда жамоат тартибини ва хавфсизликни таъминлаш учун 50 мингдан ортиқ кузатув камералари ўрнатилади ҳамда умумий маълумотлар базаси 20 миллиондан ортиқ бўлган интеллектуал қидирув тизими ташкил этилади.

500 дан ортиқ чорраҳаларда замонавий йўл ҳаракатини бошқариш тармоғи яратилиб, “ақлли” автотураргоҳ хизмати жорий этилади.

МАВЗУГА ДОИР: Тошкентда Хитойнинг “Ақлли жамоат транспорти” лойиҳаси жорий қилиниши мумкин

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан