Тошкент метрополитенига жетонсиз кириш имконияти пайдо бўлди

Тошкент метрополитенига жетонсиз кириш имконияти пайдо бўлди

Тошкент метрополитениннг 10 та бекатига жетонсиз кириш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда Humo тўлов тизими матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тўлов Humo тизимига уланган дебет картани валидаторга тегизиш орқали амалга оширилади.

Ҳозирча NFC (near field communication) тизимли метро турникетлари фақат 10 та бекатга ўрнатилган. Булар: Чилонзор йўлининг Буюк ипак йўли, Амир Темур ҳиёбони, Мустақиллик майдони, Пахтакор, Халқлар дўстлиги, Мирзо Улуғбек, Чилонзор бекатлари, Ўзбекистон йўлининг Беруний бекати ҳамда Юнусобод йўлининг Минор ва Абдулла Қодирий бекатларидир.

Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Тошкент метрополитенида ҳалигача жетондан фойдаланилаётганини танқид қилган эди.