Тошкентда 46 нафар фоҳиша қўлга тушди

Тошкентда 46 нафар фоҳиша қўлга тушди

Тошкент шаҳри милицияси фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш, фоҳишалик билан шуғулланишнинг олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказишда давом этди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ўтказган брифингда маълум қилинишича, 30 мартдан 6 апрелгача бўлган муддат давомида фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик билан боғлиқ жиноятлар сони камайишига эришилган.

Ўтказилган махсус тадбирларда 3та фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш жиноятлари аниқланиб, Жиноят кодексининг 131-моддаси, яъни фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилди.
 
Фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган 46 нафар ва жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилган 67 нафар шахсларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилган.

3243