Тошкентда “арзон” нархда доллар олмоқчи бўлган эркак йирик маблағидан айрилди

Тошкентда “арзон” нархда доллар олмоқчи бўлган эркак йирик маблағидан айрилди

Тошкентда “арзон” нархда доллар олмоқчи бўлган эркак йирик маблағидан айрилди.

ИИББ хабарига кўра, 41 ёшли А. мурожаат қилиб, ўз аризасида 34 ёшли И.га нисбатан чора кўришни сўраган. Фирибгар аёл унга 460 млн сўмни банкдан "арзон" нархда – 7 000 сўмдан ҳисоблаб, 65.700 АҚШ долларини олиб беришини ваъда қилган. Фирибгарнинг сўзларига ишонган фуқаро унга 2019 йил январ-март ойларида, умумий ҳисобда 460 млн сўм пулни бериб юборган.

Бироқ фирибгар аёл ваъдасида турмаган ва пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон  ЖКнинг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноий иш қўзғатилди.