Тошкентда икки ҳайдовчининг жанжали жиноий иш очилишига сабаб бўлди

Тошкентда икки ҳайдовчининг жанжали жиноий иш очилишига сабаб бўлди

Тошкентда йўл талашган икки ҳайдовчининг жанжали жиноий иш очилишига олиб келди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

“24-апрель куни соат 11.30 да Чилонзор туманида “Нексия-2” русумли автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли Обиджон Ч. Тошкент халқа йўли бўйлаб ҳаракатлана туриб, “Дамас” русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Ҳасан И. билан жанжаллашиб қолди. Келишмовчилик ҳайдовчилар бир-бирларига йўл бермаганликлари сабабли юзага чиққан”, - дейилади хабарда.

ИИББ хабарига кўра, жанжаллашиш ҳайдовчилардан бири иккинчисини урган. Суд-тиббий экспертиза маълумотларига кўра, Ҳасан И.га ўрта оғирликдаги тан шикастлари етган. Обиджон Ч.га нисбатан Ўзбекистон  Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (“Безорилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.