Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туризм қўмитаси туроператорларга Хитойга турлар сотувини тўхтатишни тавсия қилди
31.01.2020 11:51,  
227

Сўнгги маълумотларга кўра, илгари кузатилмаган, Хитойнинг Ухань шаҳрида тарқалган коронавирус (2019-nСoV) бугунга келиб Австралия, Вьетнам, Корея Республикаси, Малайзия, Непал, Сингапур, АҚШ, Таиланд, Франция, Япония ва қатор бошқа мамлакатларда аниқланган.

Хитой ОАВларига кўра, коронавирус эпидемияси туфайли мамлакат ҳукумати маҳаллий туроператорларга ва турагентларга мамлакат бўйлаб ҳамда хорижга чипта сотишни тақиқлаган. Шу билан бирга, Россия, Малайзия, Филиппин, Грузия каби қатор давлатлар ҳам эпидемиологик вазият нормаллашувига қадар Хитойга ва Хитойдан амалга оширилувчи турларга тақиқлов белгилади.

МАВЗУГА ДОИР: Қозоғистон Хитой билан автобус, поезд ва авиа қатновларни тўхтатади

Шу муносабат билан, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мамлакатда фаолият юритаётган туроператор ва турагентларга қуйидагиларни тавсия қилади:

- Эпидемиологик вазият нормаллашувига қадар Хитойга турлар сотувини тўхтатиб туриш;

- Хитойга сафар бўйича харид қилинган ёки сотиб олинган турларни санитар вазият нормал бўлган мамлакатларга алмаштириш;

- Қонунчиликка мувофиқ, сайёҳларни албатта йўл олаётган мамлакатдаги эпидемиологик вазиятдан хабардор қилиш.

Шу билан бирга, жойлаштириш воситалари ва туроператорлар (турагентлар)дан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сайёҳнинг саломатлиги ёмонлашган ҳолатда, яқин орадаги тиббиёт муассасаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигини бохабар қилишни сўраймиз.

МАВЗУГА ДОИР: Авиакомпаниялар Хитойга рейсларни бекор қилмоқда. Вафот этганлар сони 132 кишига етди

Жисмоний ва юридик шахслар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига мурожаат қилган тақдирда, қуйидагилар тавсия қилинади:

- омма йиғилган жойларда ҳамда таом истеъмолидан аввал қўлларни яхшилаб ювиш;

- касалликнинг илк белгилари намоён бўлган тақдирда зудлик билан туроператорга, жойлаштириш воситаси ёки яқин орадаги тиббиёт муассасаси персоналига ёрдам сўраб мурожаат қилиш;

- Ўзбекистон ҳудудида тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилинган тақдирда, тиббиёт муассасалари персоналини келган вақти ва жойи ҳақида маълумот бериш;

- нафас органлари ҳимоя воситалари (ниқоб)дан фойдаланиш;

- бозорлар, ҳайвонот боғи, оммавий-маданий тадбирларга бормаслик;

- фақат термал ишлов берилган таом ва бутилкадаги сувни истеъмол қилиш;

- Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигини хабардор қилиш (+998 71 276-46-65, +998 71 246-49-66).

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Call-маркази телефони: +998 71 200-00-88 (1163).

Аввалроқ, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ҳам Хитой фуқароларини Ўзбекистонга киришини чеклаш тарафдори эканлигини маълум қилган эди.

МАВЗУГА ДОИР: Россия Хитой фуқаролари учун электрон визалар беришни вақтинча тўхтатди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан