Турк самолёти Анқарага фавқулодда қўнди — йўловчиларда коронавируснинг бошланғич аломатлари пайдо бўлган

Турк самолёти Анқарага фавқулодда қўнди — йўловчиларда коронавируснинг бошланғич аломатлари пайдо бўлган

“Турк ҳаво йўллари” ширкатига қарашли Теҳрон-Истанбул йўналишида парвоз қилаётган самолёт фавқулотда Анқара аеропортига қўндирилди. Бортидаги 17 нафар йўловчида коронавируснинг бошланғич аломатлари пайдо бўлган. Йўловчиларнинг тана ҳароратлари юқори даражага кўтарилган деб ёзади маҳаллий Ҳуррият газетаси мамлакат ССВ Фахриддин Кўжага таяниб.

Хабарда айтилишича, 17 нафар йўловчида фавқулодда юқори ҳарорат кузатилган. Самолётдаги 132 нафар йўловчилар ва экипаж аъзолари икки ҳафталик карантинга жойлаштирилган.

Daily Sabah нашрининг турк авиациясидаги манбасига кўра, лайнер Туркия ССВ сўровидан сўнг Анқара аэропортига юборилган.

Эрон ҳозирда Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги коронавируснинг янги ўчоғига айланган. Мамалакатда коронавирус билан боғлиқ 61 ҳолат қайд этилган. Улардан 15 таси ўлим билан якунланган.

Мавзуга доир: Яна уч араб мамлакатида коронавирус қайд этилди

Аввалроқ Туркия Эрон билан барча парвозларни тўхтатганлигини хабар қилган эдик. Бугунги рейс Эрондан ўз фуқароларини қайтариб олишга қаратилган махсус рейс бўлди деб ёзади Ҳуррият.

Мавзуга доир: Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни икки соатда аниқлаб берадиган қурилмаларни харид қилади