Туркманистон пойтахтида нон олиш учун узун навбатлар юзага келмоқда (видео)

Туркманистон пойтахтида нон олиш учун узун навбатлар юзага келмоқда (видео)

Туркманистонда давлат дўконлари олдида нонга навбатлар пайдо бўлиши мамлакатнинг турли ҳудудларида эмас, балки пойтахт Ашхободда ҳам одатий ҳолга айланиб қоляпти, деб хабар беради «Хроника Туркменистана».

Парахат-7 микрорайонида жойлашга ва «Ahal gallaönümleri» корхонасига тегишли давлат дўконида киши бошига икки донадан нон 1 манат (2800 сўм) эвазига сотилмоқда. Кўп болали оилалар учун бу етмайди, шу сабабли кун давомида бир оиланинг икки-уч нафар аъзоси навбатда турмоқда.

Ашхободликлар нон ўлчами кундан кунга кичраяётгани, нархи эса ўзгармаётганидан шикоят қила бошлаган.

Туркманистондаги хусусий дўконларда нон доим бўлади. Бироқ у давлат дўконига қараганда уч баравар қимматроқ сотилади.