Тошкент шаҳрининг Учтепа туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилади.
Пойтахт ҳокимияти тақдим этган маълумотга кўра, Жовдатхон Иноғомов Учтепа туманининг ҳокими вазифасига киришган.
Жовдатхон Иноғомов бунга қадар «Маҳалла» хайрия жамоат фондида раҳбар бўлиб ишлаб келган.