Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украинада ҳам бош вазир истеъфо берди
17.01.2020 16:28,  
236

Украина бош вазири Алексей Гончарук ишдан бўшаш ҳақида ариза берди. Бу ҳақда у ўзининг facebook саҳифасида маълум қилган. Унинг истеъфоси аввалроқ унинг иштирокидаги интернетда тарқаб кетган аудиоёзувлар билан боғланяпти. Аудиода у мамлакат раҳбари Владимир Зеленскийнинг иқтисодий соҳадаги ваколатига шубҳа билан қараган. Гончарук аллақачон президентга мурожаат қилган.

“У [аудиоёзув] сунъий тарзда мени ва жамоамни бизнинг сиёсий етакчимиз бўлган президентни ҳурмат қилмайдигандек таассурот уйғотяпти. У украиналиклар чексиз ишонч билдирган одам. Ва у мамлакатни ўзгартираётган жамоасининг ҳар бир аъзоси рентабеллигини баҳолашга ҳақли”, - дейди бош вазир.

Россия бош вазири Дмитрий Медведев бошчилигидаги ҳукумат истеъфо берган кунда Украинада ҳам катта сиёсий жанжал келиб чиқди: интернетда Украина молия тизимига алоқадор юқори мансабдорлар овозига ўхшаш овоз тарқалди. Ижтимоий тармоқларда улар бош вазир Алексей Гончарук, Марказий банк [Украина Миллий банки] раиси ўринбосари Екатерина Рожкова ҳамда молия вазири Оксана Маркарова деб талқин қилинди.

Аудиоларда улар Украина гривнасини барқарорлаштириш сабабларини муҳокама қилишган. Гончарукни дея талқин қилинаётган овоз президентнинг “иқтисодий билими фундаментал эканлиги” ва мияси “бўм бўш эканлиги”ни айтади.

Мавзуга доир: Долларга нисбатан ўсиши бўйича украин гривнаси жаҳонда биринчи бўлди

Аудиоёзувлар манбаси номаълум, бош вазир аппарати уларнинг ҳақиқийлигини рад этди.

Якунланаётган ҳафтада пост совет мамлакатларида ҳукумат раҳбарлари алмашинуви кузатилмоқда.

Куни кеча Россия Президенти Владимир Путиннинг мамлакат парламентига қилган мурожаатидан сўнг, Дмитрий Медведев бошчилигидаги ҳукумат истеъфо берган эди.

Эслатиб ўтамиз эртага, 18 январ куни мамлакатимизда бўлиб ўтган парламент сайловларида ғалаба қозонган партия — ЎзЛиДеП Бош вазир номзодини илгари суради. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан