Яна бир бор Ўзбекистон ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди

Яна бир бор Ўзбекистон ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди

Ўзбекистон ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув Маркази сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.

"2018 йилнинг 27-28 май кунлари Ўзбекистон Республикасининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида кел келиши хавфи мавжуд. Ушбу ҳудудларда об-ҳаво ўзгарувчан, айрим жойларда ёғингарчилик кутилади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбий йўналишга ўзгариб 7-12 м/с (25-43 км/соат), 28 май куни шамол тезлиги 22 м/с (79 км/соат) гача кучайиши, жойларда 25-30 м/с (90-108 км/соат) гача кучайиши кутилади", - дейилади хабарда.

Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳолидан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 "Тезкор рақам”ига мурожаат этиш илтимос қилинган.