Яна бир давлат Самарқандда Бош консуллигини очмоқчи

Яна бир давлат Самарқандда Бош консуллигини очмоқчи

Самарқанд шаҳрида Қозоғистон Республикасининг Бош консуллиги очилади. Тегишли фармон қўшни республика президенти Қосим-Жомарт Токаев томонидан чоршанба куни имзоланди. 

"Самарқанд шаҳрида (Ўзбекистон Республикаси) Қозоғистон Республикасининг Бош консуллиги очилсин. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ушбу Фармондан келиб чиқадиган зарур чораларни кўрсин", - дейилади Фармонда.

Ушбу Фармон имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир Ўзбекистонда 44 мамлакатнинг элчихонаси мавжуд. Фақатгина Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонасидан ташқари, Термиз шаҳрида Бош консуллиги очилган.

Аввалроқ 2020 йил якунига қадар Самарқанд шаҳрида Туркия Республикасининг Бош консулхонаси очилиши ҳақида хабар берган эдик.