Аввалроқ, Президент қарори билан геология соҳасида юқори малакали ва замонавий фикрловчи олий маълумотли кадрларни тайёрловчи Геология фанлари университети ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Университетда талабалар Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим стандартлари асосида геология ва кончилик йўналишидаги етакчи хорижий олий таълим муассасалари, шу жумладан, Санкт-Петербург кончилик университетининг қўшма таълим дастурлари бўйича, улар билан эришиладиган келишувларга мувофиқ ўқитилади.
2020 йил 1 сентябрга қадар Давлат геология қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2020/2021 ўқув йили учун Университетга талабаларни қабул қилиш жараёни талабга мувофиқ ўтказилади.
Ҳукумат қарори (373-сон, 11.06.2020 й.) билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Бобир Фархадович Исламовга Геология фанлари университети ректори вазифасини бажариш юклатилди.
Шунингдек, университет 2020-2021 ўқув йилида И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.