Тошкентда Япония императорининг «Чиқаётган қуёшнинг тилла ва кумуш нурлари ордени»нинг расмий топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
3 ноябрь куни Япония ҳукумати император ордени билан тақдирланган шахслар рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатдан Ўзбекистондаги Япония музейи директори Жалил Султонов ҳам ўрин эгаллади.
Жалил Султоновга Япония императорининг махсус ордени топширилди.