Япония ОАВ: Ким Чен Ин сунъий нафас олдириш жиҳозига улаб қўйилган

Япония ОАВ: Ким Чен Ин сунъий нафас олдириш жиҳозига улаб қўйилган

Япония ОАВлари жиддий равишда касалланганлиги борасида миш-мишлар тарқалган Шимолий Корея лидери Ким Чен Ин сунъий нафас олдириш жиҳозига улаб қўйилганлигини, амалда эса ўлганлиги борасида хабарлар тарқатмоқда.

Маҳаллий Шукан Гендаи номли журнал Шимолий Кореяга борган Хитойлик шифокорлардан бу маълумотни олганлигини маълум қилди. 

Журнал апрель ойи бошида Ким Чен Ин мамлакатнинг чекка қисмидаги вилоятга амалга оширган ташрифи чоғида юрак хуружига учраганлигини, кейинчалик шахсий шифокорлари томонидан энг яқин касалхонага олиб борилганлигини хабар бермоқда.  

Аввалроқ Reuters​ нашри учта манбага таяниб, Хитой КХДРга врачлар ҳамда мутахассислар гуруҳини юборганлигини хабар берган эди. 

Иддоларга кўра, Шимолий Корея лидерида касаллик кўп чекиш, семириш ва чарчоқ оқибатида келиб чиққан.