Европа индекслари нефт нархининг кескин пасайишига жиддий реакция билдирди — бозор очилиши билан Британиянинг FTSE 100 индекси 8,8 фоизга, Европанинг Stoxx 600 индекси эса 7 фоизга пасаяди.
Лондон фонд биржасида энг кўп арзонлаган акциялар рус нефт-газ ширкатлари акциялари бўлди. Биржа очилишида улар 20 – 34 %га пасайди.
Москва вақти билан 12:30 (14:30 Тошкент вақти)да “Роснефт” акциялари баҳоси қарийб 20 %га, “Газпром”ники 13 %га, “Лукойл”ники 17,3 %га арзонлади.
Буларнинг барчаси ОПЕК+ давлатларининг нефт нархи борасида келиша олмагани натижасидир.
Мавзуга доир: Саудия Арабистони Россияга қарши нефть урушини бошлайдими?