Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Меҳнат вазири Ўзбекистон ЕОИИга қўшилса, мигрантларнинг патент тўлови бекор бўлишини маълум қилди
14.12.2019 11:56,  
839

Сенатнинг йигирма бешинчи ялпи мажлиси арафасида Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасида ўтказилган йиғилишда сенаторлар Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилган тақдирда меҳнат мигрантларининг Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат қилгани учун ундириладиган патент тўловининг бекор бўлиш ё бўлмаслиги билан қизиқишди.

Қўмита йиғилишида Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсат тўғрисидаги конвенцияси ижро этилиши юзасидан ахборот берган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Ўзбекистон ЕОИИга қўшилган тақдирда патент тўлови бекор бўлишини маълум қилди.

Нозим Ҳусанов/Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

“Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилгандан кейин патент тўлови бекор бўлади. Иттифоққа аъзо давлатларнинг фуқаролари тенг ҳуқуқли бўлиб қолади”, дея Нозим Ҳусановнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга доир: Мигрант: ЕОИИ ҳақида эртак айтманг! Патент баҳона эмас!

Аввалроқ сенатор Одилжон Иминов Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлса, ўзбекистонлик мигрантлар ҳаёти қулайлашиши, меҳнат муҳожирларига бўлган муносабатда ижобий ўзгаришлар пайдо бўлишини айтган эди. Айрим экспертлар ЕОИИга кириш учун мигрантлар баҳона бўлаётганини таъкидлайди.

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи масалаларида биринчи навбатда миллий манфаатларга таянишини маълум қилган эди.

Мавзуга доир: “Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилганидан кейин Қирғизистон барча фронтларда ютқазди” – Мамлакат парламенти ЕОИИдан чиқишини талаб қилмоқда

Мавзуга доир: Ўзбекистонни Евросиё Иқтисодий Иттифоқига қўшиш нега керак?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан