Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Қирғизистонга молиявий ёрдам беришни тўхтатди
15.10.2020 09:50,  
228

Россияга Қирғизистондаги сиёсий вазият барқарорлашмагунча бу мамлакатга берилаётган ҳар қандай молиявий ёрдамни тўхтатиб туради. Бу ҳақда Россия Молия вазирлигидаги манбаларига таяниб РБК нашри хабар бермоқда.

"Қирғизистон Республикасидаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, молиявий ёрдам бериш мамлакатда сиёсий вазият барқарорлашгунча ва ҳокимият органлари фаолияти тикланмагунча тўхтатиб қўйилган", - дея тушунтирди манбалардан бири.

Россия Қирғизистоннинг йирик ташқи донорларидан бири. Охирги марта Қирғизистонга давлат молиявий ёрдами ҳақида 2019 йилда маълум қилинган: ўшанда Россия $30 млн. хайрия қилган эди. Россия, шунингдек, 2005 йилдан бери Қирғизистоннинг $700 млндан ортиқ давлат қарзидан ҳам кечиб юборган. 2012 йилдан бери Россия қирғизларга $250 млн. ҳажмида қайтариб бериш шарт бўлмаган грантларни тақдим этиб келади.

Россия, шунингдек, 2020 йилнинг августида Қирғизистонга $100 млн. кредит ажратишга қарор қилган Евросиё барқарорлаштириш ва тараққиёт жамғармаси (ЕБТЖ)нинг асосий пайчиси. Ҳозирча ЕБТЖ канали орқали ёрдам тўхталиши аниқ эмас, бироқ Москва жамғарма устав капиталининг 88% ига эгалик қилади.

Қирғизистонда 4 октябр кундаги парламент сайловларидан кейинг бошланган беқарорлик ҳали ҳам изига тушиб олгани йўқ. Ҳозир пойтахт Бишкекда фавқулодда ҳолат режими амалда. Президент Сооронбай Жээнбеков шаҳарга ҳарбийларни киритган.

7 октябр куни Қирғизистон Миллий банки мамлакатни халқаро SWIFT тизимидан узиб қўйди. Бу чора беқарорлик пайтида мамлакатдан хорижга пул олиб чиқиб кетилишини чеклаш учун қилинди.

 

Мавзуга доир: Сиёсий беқарорлик Қирғизистонга қанчага тушмоқда?

Мавзуга доир: Қирғизистондаги тартибсизликлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экспортига қандай таъсир ўтказяпти

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан