Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кун ҳисоботи: Жаҳонгир Ортиқхўжаев аудиоси атрофидаги машмашалар, Хитойдаги зулм ва бошқа муҳим хабарлар
18.11.2019 21:58,  
311

18 ноябрь куни юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан Sof.uz дайжестида таништирамиз.

«Ортиқхўжаев vs «Kun.uz»

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзи ҳақорат ва таҳдид қилган журналистлар билан учрашгани, томонлар ўртасидаги тушунмовчиликка барҳам берилгани ҳақида хабар берилган эди. АОКА эсаТошкент ҳокимининг ҳақорат ва таҳдидларига тўлақонли ҳуқуқий баҳо берилишига ишонч билдирди. Кейинчалик Kun.uz‘нинг икки журналисти сайтни тарк этди. Буюк Британия элчиси ҳам Ортиқхўжаевнинг мухбирларга қилган таҳдиди бўйича ўз хавотирларини билдирди.

Бу мавзуга алоқадор бўлган “Бой бойга боқар, сув сойга оқар?” номи мақолани ҳам ўқишингиз мумкин.

Шинжондаги тотал назорат ва репрессия сиёсатида ХХР раиси​ Си Цзинпинь марказий рол ўйнаганини исботловчи махфий ҳужжатлар ошкор қилинди

Кеча New York Times Хитойнинг Шинжондаги репрессия сиёсати ва уйғурлар/мусулмонлар учун концлагерлар тўғрисида улкан эксклюзив материал эълон қилди.

Лукашенко: «Кечирасиз, бунақа иттифоқ (ЕОИИ) кимга керак?» Якшанба куни Беларусда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Унда мамлакат президенти Александр Лукашенко ҳам иштирок этди ва Россия билан интеграция масалаларига баҳо берди.

Ўзбекистон билан чегара пунктида туркман божхона ва полициячилари ўртасида тўқнашув юз берди

16 ноябр, шанба куни Туркманистоннинг Шовот чегара ўтиш пункти (Дашогуз вилояти)да Туркманистон полицияси ва божхонаси ходимлари ўртасида тўқнашув юзага келди. Уларни ажратиш учун Туркманистон Миллий хавфсизлик вазирлигининг вилоят бошқармаси ходимлари воқеа жойига етиб келишди.

Миллиардер Фаттоҳ Шодиев – «Йил меценати» деб эълон қилинди

Шу йилнинг 15 ноябрь куни VIII Санкт-Петербург халқаро маданий форуми доирасида “Йил меценати*” (ҳомийси) мукофотининг топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан