Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Буюк Британияни Европа Иттифоқининг аъзоси сифатида билишини маълум қилди
5.02.2020 10:10,  
310

Европа иттифоқининг расман билдиришича, Буюк Британиянинг ЙИ таркибидан чиқиши муносабати билан Евроиттифоқ қонунчилиги ҳамда учинчи давлатлар билан тузилган халқаро шартномалар Буюк Британияга нисбатан ўтиш даври мобайнида (2020 йилнинг 1 февралидан 31 декабригача) аввалгидек кучда қолади.

МАВЗУГА ДОИР: Брекзит амалга ошди — Буюк Британия расман ЕИдан чиқди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборотига кўра, шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ўтиш даври якунлангунча Буюк Британияни Ўзбекистон Республикаси ва Евроиттифоқ ўртасида имзоланган барча халқаро шартномаларни, жумладан 1996 йил 21 июндаги Шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни бажариш нуқтаи назаридан ЙИнинг аъзо давлати сифатида билади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 31 январ куни Лондон вақти билан соат 23:00 дан (Тошкент вақти билан 04:00) Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Европа Иттифоқи таркибидан расман чиқди. Иттифоқ тарихида илк маротаба Лиссабон шартномасининг 50 моддасига кўра, ЕИни қайсидир мамлакат тарк этди.

Буюк Британиянинг ўзида Брекзит туфайли минглаб одамлар шаҳар кўчаларига чиқишди — тарафдорлар ҳам, мухолифлар ҳам. Мамлакат бош вазири Борис Жонсон ўзининг мурожаатида “Брекзит – бу интиҳо эмас, фақатгина ибтидодир. Янги тонг отиши билан буюк миллий спектаклимизда янги сценарий бўйича ўйналади”, – деб айтди.

МАВЗУГА ДОИР: Brexit амалга ошди, лекин ҳаммаси тугамади — Британия ЕИ билан очиқ музокараларни бошлади

Европа Иттифоқидан расмий чиқиш пайтида техник тайёргарлик кун бўйи давом этди. Брюсселдаги Европарламент биносида Британия байроғи туширилиб, унинг ўрнини Европа Иттифоқи байроғи эгаллади.

Брекзит амалга ошганидан кейин Европа Иттифоқи ва Буюк Британия ўртасида савдо музокаралари бошланди.

Брекзит бўйича ЕИнинг бош музокарачиси Мишел Барненинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Буюк Британия билан кенг қамровли савдо битими имзолашга тайёр, бироқ олдиндан солиқ, давлат субсидиялари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида олдиндан ҳеч қандай шартлар қўйилмаслик шарти билан. Шунингдек, ЕИ Британия сувларида балиқ овлаш ҳуқуқи сақланиб қолишини хоҳлайди.

Шунингдек, ушбу янгиликдан кейин фунт стерлинг 1%га арзонлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан