Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевга таъзия изҳор қилди
22.01.2020 12:08,  
2145

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Томск вилоятида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар оиласига ва Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга таъзия изҳор қилди. 

"Томск вилоятида фожиа юз берди. Ҳодиса оқибатида 10 нафар Ўзбекистон фуқаролари вафот этди. Бу уларнинг қариндош ва яқинлари учун катта йўқотиш.  Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва қурбон бўлганларнинг оилаларига чуқур таъзия изҳор қиламан. Аллоҳ уларни раҳмат қилсин", деб ёзди Рамзан Қодиров ўз Телеграм каналида.

21 январь куни Россия Федерацияси Томск вилояти, Асино туманида бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлган эди. Натижада, ушбу хонадонда истиқомат қилган 12 нафар Ўзбекистон фуқароларидан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган эди.

Мавзуга доир:

Мусулмонлар идораси Томскдаги ёнғинда ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди

Томскда вафот этган барча фуқароларнинг шахси аниқланди

Томск областида содир бўлган ёнғин юзасидан Ҳукумат комиссияси тузилди

Томскдаги ёнғинда вафот этган ўзбекистонликлар шахси аниқланди (рўйхат)

Ташқи ишлар вазирлиги Томскдаги ёнғин бўйича қўшимча маълумот берди

ФВВ, ТИВ ва ИИВ Томскда вафот этганларни ватанига олиб келиш бўйича ташкилий ишларни олиб бормоқда

Томскдаги ёнғинда 10 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан