Кун якунлари: Ўзбек-тожик чегарасида нима гап? 5 ёшли қизини ёққан ота, "Овертон ойнаси" ва бошқалар

Кун якунлари: Ўзбек-тожик чегарасида нима гап? 5 ёшли қизини ёққан ота,

Якунланиб бораётган 6 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Sof.uz дайжестида.

Ўзбекистонда нима гап?

​Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон парламенти делегацияси расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлиб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Токаев билан учрашди.

>>> Батафсил.

Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий маълумотлар, қонунчиликдаги энг сўнгги янгиликлар, муаммоли вазиятларга оид саволларга жавоблар, одамлар учун энг зарур ҳуқуқий тавсиялар бериб бориладиган Миллий ҳуқуқий интернет портали ишга туширилди.

>>> Батафсил.

Тошкентда ота-она 5 ёшли қизини ўлдириб, мурдасини ўчоқда ёқиб юборишди.

Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида аниқланишича, 25.10.2019 йил кечаси соат 03:00 лар атрофида эр-хотин Сергели туманида ижарада яшаб келган хонадонда спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, фарзандини уриб, дўппослаб, қасддан ўлдирганлар.

>>> Батафсил.

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида жойлашган заставага​ 20 нафар маскали, номаълум кишилар қуролли ҳужум уюштирди.

Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитасининг маълум қилишича, чегара постига ҳужум қилганлар ИШИД жангарилари эканлиги аниқланди.